8 Феврал 2025 йил 640

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов Нишон туманида хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш ишлари юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов Нишон  туманида хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш ишлари юзасидан ўрганишлар олиб борди. 

Туманнинг “қизил” тоифадаги Юксалиш, Нуристон, Байналминал маҳаллаларида бўлиб, еттиликнинг жиноятларни олдини олиш борасидаги фаолияти таҳлил этилди. 

Масъулларга қонунбузарликларга барҳам беришда таъсирчан, манзилли тадбирларни ҳам амалга ошириш, ўрнатилган видеокамералардан самарали фойдаланиш ва фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга янгиларини  ўрнатиш топшиғи берилди. 

Маҳаллада ижтимоий профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, бунда асосий эътиборни ишсиз хотин-қизлар, ёшлар, пробация ҳисобидаги шахслар билан мунтазам иш олиб бориш ҳамда манзилли ишларни амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “йўл харитаси” асосида фаолият кўрсатиш лозимлиги ҳақида масъуллар томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди. 

“Қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш учун маҳаллалар кесимида қатор профилактик ишларни амалга ошириш, ҳуқуқ-тартибот органлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида профилактик тадбирларни тасдиқланган йўл харитасида асосида олиб бориш ҳамда “Намунали хавфсиз кўча”, ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш борасида масъулларга топшириқлар берилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech