Вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари “Қарши шаҳар “қизил” тоифадаги Эски Анҳор маҳалласини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ўрганишлар олиб борди
Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов маҳалла еттилиги билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнининг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан маҳаллада тасдиқланган йўл харитаси ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил этди.
Сўнгра, маҳаллада жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар таъсирчанлигини ошириш борасида еттиликка йўриқнома ва тушунчалар берилди.
Жараёнда аҳоли гавжум тўпланадиган жойлар, таълим муассасалари, кўчалар, шунингдек жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган масканларни камералаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, тегишли тавсиялар берилди.