26 Март 2025 йил 952

Вилоят ИИБ бошлиғи ҳузурида Қарши шаҳрида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ҳамда Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда бўлинма бошлиқлари, профилактика инспекторлари иштирок этган йиғилишда бошқарма бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, давлатимиз раҳбарининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси борасида амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил этди.

Ҳар иккала туманларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкор хизматлар билан бирга ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотларнинг маҳалла еттилиги билан ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Ушбу жараёнда  “фуқаробай”, “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ишларни жадаллаштириш, фуқароларнининг кундалик ва маиший муаммоларини аниқлаб, тезда бартараф этиш, асосий эътиборни фуқароларнинг мурожаатларида келтирилган муаммоларга қаратиш, аҳолининг эътирозига сабаб бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги иштирокчилар эътиборига етказилди. 

Якунда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва вилоятдан бириктирилган масъул раҳбар олдига хизмат давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, ПҚ-1-сонли қарор бўйича ишларни жадаллаштириш  ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилиб, масъулияти оширилди.

Йиғилишда вилоят ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими масъул ходими иштирокчиларга кибермаконда содир этилаётган жиноятлар турлари, сохта иловалар ва улардан сақланиш ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари борасида атрофлича тушунчалар берди.

 

Text to speech