14 Феврал 2025 йил 779

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таиров Китоб туманининг “қизил” тоифадаги “Пахтаобод” маҳалласида ўрганишлар олиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнининг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан Китоб туманидагиқизилтоифадаги маҳаллаларда тасдиқланган йўл харитаси ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш ва амалий ёрдам бериш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ўрганишлар олиб борди

Тумандаги “қизил” тоифадаги “Пахтаобод” маҳалласида жойлашган ҳуқуқ-тартибот масканида сектор раҳбарлари ва маҳалла еттилиги билан хавфсиз муҳитни яратиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш ва бу борада чора-тадбирлар таъсирчанлигини ошириш, “Йўл харитаси”даги кўрсатмалар ижросини таъминлаш борасида масъулларга тегишли тушунчалар берди.

Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Китоб бўлими томонидан қўриқловга олинаётган аҳоли хонадонларини Техник қўриқлаш пунктига уланиш аҳволи, ишчи ҳолати ҳамда “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида кўчалар, дўконларни камералаштириш ишлари ўрганилди.

Text to speech