6 Феврал 2025 йил 410

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Китоб туманидаги “қизил” тоифадаги “Пахтаобод” маҳалласини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ўрганишлар олиб борди

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таиров маҳалла еттилиги билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнининг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан маҳаллада тасдиқланган йўл харитаси ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил этди. Сўнгра, маҳаллада жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар таъсирчанлигини ошириш борасида еттиликка йўриқнома ва  тушунчалар берилди. Жараёнда аҳоли гавжум тўпланадиган жойлар, бозор, таълим муассасалари, кўчалар, шунингдек жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган масканларни камералаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: