Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шаҳрисабз туманининг “қизил” тоифадаги “Лолистон” маҳалласида ўрганишлар олиб борди
Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таиров маҳаллада еттилиги билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнининг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан маҳаллада тасдиқланган йўл харитаси ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Сўнгра, маҳаллада амалга оширилаётган
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш орқали иш ўринларини яратиш,
фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали жиноятларни олдини олиш, содир
этилганларини фош этиш ва бу борада чора-тадбирлар таъсирчанлигини ошириш, “йўл
харитасида”ги кўрсатмалар ижросини таъминлаш борасида мачсъулларга тегишли тушунчалар берди.
Жараёнда аҳоли гавжум тўпланадиган жойлар,
бозор, таълим муассасалари, кўчалар, шунингдек жиноят содир этилиши эҳтимоли
юқори бўлган масканларни камералаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан
кечирилиб, яна ўрнатиш топшириғи берилди.
Якунда маҳалладаги ободонлаштириш
жараёнлари билан танишди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.