7 Феврал 2025 йил 248

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Миришкор туманида ўрганишлар олиб борди

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов Миришкор туманида ўрганишлар олиб борди. 

Жумладан, туманнинг “Бўстон” маҳалласида бўлиб, давлат раҳбарининг жорий йил 3 январ кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, криминоген вазиятни жиловлашнинг устувор йўналишлари борасида еттиликка тушунчалар берди. 

Ўрганишлар давомида ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда қонунбузарликларга барҳам бериш билан бирга таъсирчан, манзилли тадбирларни ҳам амалга ошириш, “Намунали хавфсиз кўча”, ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш, ўрнатилган видеокамералардан самарали фойдаланиш ва фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга янгиларини  ўрнатиш ҳамда вазиятни назорат қилиш топшиғи берилди. 

Маҳаллада ижтимоий профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, бунда асосий эътиборни ишсиз хотин-қизлар, ёшлар, пробация ҳисобидаги шахслар билан мунтазам иш олиб бориш ҳамда хорижда ишлаётган фуқаролар билан манзилли ишларни амалга оширишда “йўл харитаси” асосида фаолият кўрсатиш лозимлиги ҳақида масъуллар томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech