Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Марказий банкда “Кибержиноятларни олдини олиш, фош этишда банклар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган тезкор чора-тадбирлар” мавзусида йиғилиш ўтказди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи, бошқарма тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ҳамда барча банк раҳбарлари, ходимлари иштирок этди.
Унда сўз олган бошқарма бошлиғи полковник Абдувохид
Исмоилов вилоятда кибержиноятлар билан боғлиқ криминоген вазият, тижорат
банклари томонидан банк мижозлари билан ишлаш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва
камчиликларни туфайли кибержиноятлар сони доимий равишда ошиб
бораётганлигини танқидий таҳлил этди.
Кибержиноятларга қарши курашиш фақатгина ҳуқуни муҳофаза
қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмасдан, бу борада тижорат
банкларининг мутасаддилари ҳам масъул эканлигини таъкидлади.
Хусусан банк пластик картасидан пул маблағлари ечилган
фуқаролар биинчи банкка мурожаат қилганда мутахассислар томонидан пул ўтказиш
сабаблари ўрганилмасдан ички ишлар органларининг 102 хизматига мурожаат
қилиш таклифини беришлари, шунингдек фуқаролар телефон қурилмасида мавжуд
зарарли дастур (вирус)ни ўз вақтида бартараф қилиш чораларини кўрмаслик
ҳолатлари, жабрланган фуқаролар банк пластик карталарини алмаштириш ёки эски
банк картасини блоклаш учун боришганида айрим банк ходимлари томонидан “СМС
хабарномани ўчириб ёқинг, картани алмаштириш шарт эмас” деган ўринсиз
маслаҳатлари туфайли фуқаролардан яна пул маблағлари ечилиш ҳолатлари
кузатилганлиги кўрсатиб ўтилди.
Банкларда пластик карталар билан ишловчи бўлимлар
томонидан фуқароларнинг номларига расмийлаштирилаётган 3 тадан ортиқ бир хил
турдаги карталарни нима учун расмийлаштираётганлиги сабаблари ўрганилмасдан,
кейинчалик мазкур карталарни интернет ижтимоий тармоқларида сотиш орқали
киберфирибгарлар томонидан ўзлаштирилаётган пуллар ушбу карталар орқали чет
давлатларга чиқиб кетиш ҳолатлари танқид қилинди.
Тадбирда бу каби ҳолатларни бартараф этиш учун банкларда
аниқ манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, пластик карталарни фуқарога
топширишда киберфирибгарлар ва уларнинг усуллари тўғрисида маълумотлар бериш
таклифи ва топшириғи берилди.
Кибержиноятни олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари
давом этмоқда.