9 Октябр 2024 йил
712
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Маматқулов Талат ўзига бириктирилган ижтимоий рўйхатда турувчи оилаларда хонадонма-хонадон юриб, ўрганишлар олиб борди
Президентимизнинг 2024-йил
23-сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш
борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони қабул
қилинган эди.
Қарор ижросини таъминлаш, оғир
тоифадаги оилаларни камбағалликдан чиқариш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш
мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат
Маматқулов Ғузор туманидаги “Совлиғор” ва “Жонбулоқ” маҳаллаларида ўрганишлар
олиб борди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
томонидан ижтимоий ҳимоя рўйхатида турувчи фуқароларни доимий иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар
олиб бериш, касбга ўқитиш борасида масъуллар бириктирилди манзилли чоралар
белгиланди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.