Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Таиров Яккабоғ туманида ўрганишлар олиб борди
“Қизил” тоифадаги Мустақиллик маҳалласида бўлган бошқарма
бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Таиров, Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи
подполковник Шуҳрат Чориев ва маҳалла еттилиги иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда
ҳудудда криминоген вазиятнинг ҳолати, содир этилган жиноятларни атрофлича
муҳокама этди.
Маҳаллада барқарорликни таъминлаш, жиноятчиликни эрта
аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини
фош этиш, жиноят юзага келишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ва омилларни
бирма-бир таҳлил этилди.
Кўлами кенг йиғилишда маҳаллада содир этилган
қонунбузарликлар очиқ таҳлил этилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш,
фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар, нотинч оилалардаги вазиятни
ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш, муқаддам
судланганлар ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида еттилик амалга оширган
ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Мустақиллик маҳалласи еттилиги билан келгусида “қизил”
тоифадан “яшил”га ўтиш учун “фуқаробай”,
“маҳаллабай”, 2хонадонбай” ишларни жонлантириш, қонунбузарликларни олдини олиш
борасида “Ижтимоий профилактика” тизимининг иш самарадорлигини ошириш,
жамоатчилик кучидан самарали фойдаланиш, тунги вақтларда назорат кучайтириш,
бозорлар, аҳоли гавжум тўпланадиган жойларга видеокузатув мосламалари ўрнатиш
борасида мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Фаолият давомида ёшлар ва аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва
ҳал этиш, уларни бандлигини таъминлаш бўйича маҳалла еттилиги ва сектор ишчи
гуруҳига йўриқномалар берди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда