19 Октябр 2024 йил 722

Вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати батальони ходимларига йўриқнома ўтилди



Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, подполковниклар Рустамжон Дўстмаов ҳамда Талъат Маматкуловлар бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати батальони шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва хизмат давомида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш юзасидан хизмат олди йўриқнома ўтишди.   

Батальон раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этган тадбирда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, кодекс талабларини сўзсиз бажариш, коррупцион жиноятларни олдини олиш, автомашинани ҳужжатсиз бошқармаслик, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишини олдини олиш пировардида халқ манфаатларига хизмат қилишни устувор билиш бугунги кун талаби эканлиги уқтирилди. 

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Text to speech