Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз туманидаги “Мевазор маҳалласида криминоген вазиятни танқидий –таҳлил этди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари,
полковник Фаррух Таиров, туман ИИБ бошлиғи подполковник Алишер Жўраев ва
маҳалла еттилиги иштирокида “қизил” тоифадаги маҳаллада бўлиб ўтган йиғилишда
ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш,
жиноят юзага келишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ва омиллар танқидий-таҳлил
этилди.
Кўлами кенг йиғилишда маҳаллада
содир этилган қонунбузарликлар очиқ таҳлил этилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш
ва ечим топиш, фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар, нотинч
оилалардаги вазиятни ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш, муқаддам судланганлар ва ёшларни иш билан
таъминлаш борасида еттилик амалга оширган ишлар муҳокама этилди.
“Мевазор” маҳалласи еттилиги
билан келгусида “қизил” тоифадан
“яшил”га ўтиш учун “Ижтимоий профилактика” тизимининг иш самарадорлигини
ошириш, “фуқаробай”, “маҳаллабай” ишларни жонлантириш, қонунбузарликларни
олдини олиш борасида жамоатчилик кучидан самарали фойдаланиш, ички ишлар ва
бошқа мутасадди ташкилотлар билан тунги вақтларда назорат янада кучайтириш,
фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга видеокузатув мосламаларига оид тавсия ва
топшириқлар берилди.
Фуқаролар, айниқса, ёшлар ва
аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича
маҳаллалар еттилигига йўриқномалар берди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.