Вилоят ишчи гуруҳининг Косон туманида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасида юртбошимиз қарорининг мазмун-моҳиятини мутасадди масъуллар ва маҳаллалр еттиликларига тушунтириш, жиноятларни олдини олиш йўналишида йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика вакилллари ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косон туманида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутассадилари, коммунал соҳалар, йўл инфратузилмаси, ободонлаштириш бўлимлари ҳамда барча маҳаллалар еттилиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларига Президент қарорининг ижросини таъминлаш, криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш вазифаларининг ижроси таҳлил этилди.
Давлат раҳбарининг “2025 йилда
республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашда масъуллар ва маҳаллалар еттилигига
қарор асосида ишни ташкил этиш, фаолият давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва
маданиятини юксалтиришга қаратилган таъсирчан, манзилли тарғибот ишларини
бажариш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий
профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, бунда асосий
эътиборни ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар, ёшлар шунингдек пробация ҳисобидаги
шахслар билан мунтазам иш олиб бориш вазифалари масъулларга юклатилди.
Тадбирларда маъсулларга
ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича намунавий тартиб
яратиш, қарор ижросига қаратилган “йўл хариталари”нинг тўлақонли ижро этилишини
таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича
тегишли топшириқлар берилди.
Унда белгиланган вазифалар ижроси
юзасидан тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллаларда “Намунали хавфсиз кўча”
ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш, видеокамералар ўрнатиш ҳамда
вазиятни назорат қилиш учун профилактика инспектори ва ички ишлар бошқармаси
вазиятлар марказига интеграция қилиш чораларини кўриш топшиғи берилди.