Вилоят ииб жамоаси ғолиблар сафида
Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг қабул қилинганлигини 29 йиллиги мунсабати билан “Конститутция билимдони” шиори остида вилоят ҳарбий тузилмаларининг ҳарбий хизматчилари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва ҳарбий хизматчиларнинг “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Адолат жамоаси”, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг “Ҳуқуқ посбонлари”, ИИВ қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисмнинг “Қалқон”, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 9205-ҳарбий қисмнинг “Сарҳад”, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қашқадарё вилоят бошқармаси “Янги Ўзбекистон”, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Нажоткорлар” жамоалари иштирок этди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш шу орқали ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга қартилган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашнинг устувор вазифаларини очиб беришга эътибор қаратилди.
“Заковат” интелектуал ўйини якуний натижаларига кўра, “Адолат жамоаси” ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Қашқадарё вилоят ИИБнинг “Ҳуқуқ посбонлари” ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилоят бошқармаси “Янги Ўзбекистон” жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.