8 Сентябр 2021 йил 508

Вилоят ИИБ ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ўртасида меморaндум имзоланди  

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрел кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланган бўлиб, унга кўра, ички ишлар органлари ходимларининг дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбга нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” концептуал ғояси асосида ташкил этилмоқда. Бу борада ички ишлар органларида ходимларнинг маънавий ва маърифий билимларини ошириш мақсадида ички ишлар органлари тизимида маънавий-маърифий ишларни тубдан такомиллаштириш, ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга тушунтириш, китобхонлик маданиятини мустаҳкамлашга қаратилган ижодий ҳамкорликни таъминлаш кўзда тутилган.

Меморандумга кўра, мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналарининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ватанпарварлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ижодий учрашувлар ўтказиш китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида ҳамкорликка келишилди.

Воҳада ижод қилаётган шоир, ёзувчи ва адибларнинг бой маънавий мероси, ижод маҳсули, тарбиявий аҳамиятга эга асарларни ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тарғибот қилиш ва ходимларнинг дунёқарашини юксалтириш, замонавий технологиялар асосида маънавий-маърифий йўналишдаги семинарлар ва учрашувлар ташкил этишда аудио ва видео дастурлардан фойдаланган ҳолда бадиий кечалар ташкил етилади.

Мунтазам равишда вилоят ички ишлар органларининг тарихи ва бугунги кундаги фаолияти юзасидан китоб ва турли хил қўлланмалар ишлаб чиқилишида фаол ҳамкорлик қилиб, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳам ҳамкорлик қилинади.

Text to speech