30 Декабр 2022 йил 249

Вилоят ИИБ раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди

Инсон қадри ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари устувор қадриятга кўтарилган юртимизда фуқароларни кундалик муаммоларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизим асосида бирма-бир ўрганиш, бу борада аниқланган юмушларни манзилли равишда амалга ошириш ишларини жадаллаштириш, “Ёшлар”, “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга киритилган ногирон, боқувчисини йўқотган инсонларнинг ҳолидан хабар олиш борасида Қашқадарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят 3-сектор раҳбарияти томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов Шаҳрисабз туман Педагогика коллежида ўтказган сайёр қабулида кўплаб муаммолар муҳокама қилиниб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Сайёр қабулда 3-секторга қарашли маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар - электр таъминоти, йўл қурилиши, тиббий хизматлар борасидаги ва бошқа турли масалалар юзасидан 22 та мурожаатлари кўриб чиқилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 8 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 14 та мурожаатлар эса ўрганиш учун вақт талаб этгани боис аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда ҳар бир мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, тумандаги сектор раҳбарларига ва тегишли идоралар масъулларига кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech