Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан сайёр қабул ташкил этилди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошқарма Қабулхонасида фуқароларни қабул қилди. Турли муаммолар билан қабулга келган 19 нафар фуқаролардан 6 тасининг муаммолари жойида ҳал этилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 13 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қабулга Чироқчи туманидан ташриф буюрган фуқаро С.Х. қизи Д.З. кўёви С.А. билан жанжаллашиб қолгани ва ҳанузгача қонуний тўхтамга келинмаётганини баён этди. Ҳолат юзасидан бошқарма бошлиғи ҳузурида туман ИИО ФМБ раҳбарияти, тергов бўлими ва профилактика инспектори ва жабрланувчи Д.З. ва унинг онаси иштирокида жиноятни юзага келтирган шарт-шароит атрофлича муҳокама этилди. Муҳокама натижасига кўра, мазкур жиноят иши қонуний тўхтамга келиш учун судга юбориладиган бўлди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.