ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКА САМАРА БЕРАДИ
Юртимизда осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш мақсадида воҳамизда кенг қамровли “Тозалаш-антитеррор” профилактик тадбири ўтказилмоқда. Режага кўра, жойларда кенг жамоатчилик вакиллари, фуқаролар билан ўтказилаётган профилактик тадбирларда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан мол-мулклари дахлсизлигини таъминлаш, қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида бино ва ишлаб чиқариш масканларига видео камералар ўрнатиш тушунтирилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Б. Холмуродов ташаббуси билан “Нуристон” МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркорлик объектиларида видеокузатув мосламаси ўрнатилиб, виктимологик профилактика ишлари амалга оширилмоқда.