11 Декабр 2021 йил 394

Видеокамерадан олинган тасвирлар вилоят ИИБ ЭКБнинг биометрик идентификация тизимида текшириб кўрилгандан кейин жиноят фош бўлди

Косон тумани Жиззалик МФЙда яшовчи А. А. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс 2021 йил 14 ноябрь куни Косон тумани “Кўҳна қалъа” савдо мажмуасидаги савдо дўконида савдо ишлари билан шуғулланаётганида, номаълум шахс унга тегишли бўлган аёллар сумкасини ва унинг ичидаги 100 АҚШ доллари, 225.000 сўм пули ҳамда Саудия Арабистонидан олиб келинган қимматбахо терисини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ҳодиса жойида ўрнатилган видеокамерадан олинган тасвирлар вилоят ИИБ ЭКБнинг биометрик идентификация тизимида текшириб кўрилганда мазкур жиноятни Қарши шаҳар “Табассум” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган аёл Р.Р. содир этилганлиги аниқланди. Ундан жабрланувчига тегишли нарсалар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
2021 йил 04 декабрь куни мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech