24 Август 2022 йил 262

Велосипедлар ўғриси ушланди

Қарши тумани “Мевазор” МФЙда яшовчи уй бекаси З.Г. Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 2022 йил 16 август кунига ўтар кечаси яшаш уйи пастки йўлагидан ўғлига тегишли 1 дона бозор баҳоси 1.400.000 сўмлик “МТВ 26 euro bike” ёзувли велосипедини номаълум шахс яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, жабрланувчи билан қўшни бўлиб яшовчи уй бекаси Ш.Ф.нинг ҳам ўғлига тегишли 1 дона бозор баҳоси 1.600.000 сўмлик “Chalenger” ёзувли велосипедини номаълум шахс яширин равишда ўғирланган.

Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ўғриликни Ғузор тумани “Қовчин” МФЙда яшовчи Б.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ундан 2 дона велосипедлар ашёвий далил сифатида олинди.

Айни кезларда ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech