15 Декабр 2022 йил 544

Велосипед шайдоси

Бирровга алоқа тармоғига кириб чиқиш учун велосипедини кўчада қаровсиз қолдирган Қарши шаҳар “Маҳаллот” МФЙда яшовчи О.Х. қўйган жойидан уловини тополмади. Натижада бу ҳақда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ариза билан мурожаат этди.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ  ва бошқарма ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув харакатлари давомида мазкур жиноятни  шаҳарнинг “Чўлқувар” МФЙда яшовчи Қ.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан “Беларус” русумли велосипед ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан айни кунларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech