14 Июл 2023 йил 341

Велосипед “шайдоси”

Эрталаб уйғонган Ғузор тумани “Тинчлик” МФЙда яшовчи уй бекаси  Т. А. ҳовлисида турган велосипедини тополмади. Сўнгра, бу ҳақда  Ғузор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борган Ғузор туман ИИБ ходимлари велосипедни  туманни “Гулистон” МФЙда яшовчи А.О. содир этгани аниқлашди.

Суриштирувлар давомида А.О. маҳалладошларии Б.А. ва М.А.нинг ҳамда туманнинг “Наврўз” МФЙда яшовчи Н.Д,нинг, “Буюк карвон йўли” МФЙда яшовчи Р.К.нинг ҳам велосипедларини ўғирлаганлиги аниқланиб, ундан фуқароларнинг велосипедлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан А. О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  169-моддаси 3-қисми  “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech