28 Январ 2025 йил 521

ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҲАРБИЙ ҚИСМДА

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзараҳимов ИИВ Қоровул қўшиниларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмга ташриф буюрди. 

Вазир ўринбосари дастлаб, ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан саф кўриги ўтказди. Сўнгра, ҳарбий ва муддатли хизматчилар билан жанговар шайлик ва хизмат интизомига риоя этиш, ходимларга яратилган шарт-шароитлар  билан яқиндан танишди.

Ҳарбий қисмда амалга оширилаётган қуришиш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Ташриф якунида ҳарбий хизматчиларга яратилган имконият ва қулайликларни янада такомиллаштириш борасида ҳарбий қисм масъулларига таклиф ва тавсиялар берди.                                                                                 Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech