28 Феврал 2023 йил 195

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилоятида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, озиқ-овқат таъминоти борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир этувчи бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасида ўрганишлар олиб борди    

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Баҳодир Мирзарахимов Қарши шаҳар ишга марҳамат “Мономарказ”да бўлди. Марказда ҳунар ўрганиш учун таълим олаётган ёшлар ва фуқароларга яратилган шарт-шароитлар, дарс жараёнлари билан танишди.

Ташриф доирасида Вазир ўринбосари Мономарказ раҳбариятига фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида тегишли тавсия ва таклифларни берди.  

Шу куни Қарши шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникада фуқаролар учун яратилган шароитлар, хусусан, муолажа, шифокорлар хоналари ва дорихонани кўздан кечириб, беморларга берилаётган дори-дармонлар рўйхатини ўрганди.

Қолаверса Қарши шаҳридаги “Эски анҳор” маҳалласи фаолияти ўрганилиб, ундаги “бешлик” фаолияти билан яқиндан танишилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Жараёнда аҳоли муаммоларига ечим топиш, уларни иш билан таъминлаш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириб жиноятчиликнж олдини олиш борасида тавсиялар берилди.

Воҳа марказидаги йирик марказий деҳқон бозори “Ерқўрғон”да бўлиб, бунда сотувчилар билан суҳбат жараёнида савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса, нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича бозор маъмуриятига тавсиялар берди.

Шунингдек, кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилиб, эҳтиёж молларининг қўшимча заҳирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Вазир ўринбосарининг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech