Вазир ўринбосарининг Қарши туманидаги ўрганишлари
Воҳада
фуқаролар осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни жиловлаш,
жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов куннинг иккичи
ярмида Қашқадарё вилоятининг Қарши туман ички ишлар бўлимида бўлди.
Вазир ўринбосари туман ички ишлар бўлими
навбатчилик қисмида криминоген вазиятни жиловлаш мақсадида аҳоли гавжум
бўладиган масканларга ўрнатилган видеокузатув мосламаларининг интеграцияси,
алоқа ва транспорт воситалари шайлиги, навбатчилар учун яратилган дам олиш, овқатланиш
ва махсус воситалар сақланадиган хоналарни ва бошқа яратилган шарт-шароитларни
кўздан кечириб, бўлим бошлиғига бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш
юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берди.
Тумандаги “Равот” маҳалласида бўлган Вазир
ўринбосари, генрал-майор Баходир Мирзарахимов
маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Жиноятларни барвақт олдини олиш,
жамоат тартибини сақлаш тшларини янада кучайтириш мақсадида маҳаллада
ўрнатилган видеокузатув мосламаларини интеграциясини йўлга қўйиш, “яшил” тоифага
мансуб маҳаллада ҳуқуқбузарликларни эрта
аниқлаш, нотинч оилалардаги вазиятни ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш, “Ижтимоий профилактика” тадбири доирасида
муқаддам судланганлар билан профилактик ишларни мунтазам амалга ошириш, бу
тоифа шахсларни ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида еттиликка тавсия ва
йўриқномалар берди.
Қарши туманидаги 52-мактабда бўлган генерал-майор
Баходир Мирзарахимов мактабда
ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик,
дарс машғулотлари ўтилиши, “Давомат” тадбири бўйича амалга оширилаётган
жараёнлар билан яқиндан танишиб, масъул мутасаддиларга келгусида таълим
сифатини амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Вазир ўринбосарининг вилоят бўйлаб ўрганишлари
давом этмоқда.