13 Феврал 2024 йил 509

Вазир ўринбосари жазони ижро этиш муассасаларида бўлди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭД 4-минтақавий мувофиқлаштириш маркази 3- ва 10-сонли ЖИЭКда олиб борган ўрганишлари давомида колонияда хизмат ўтаётган ички ишлар органлари ходимларининг жанговар, руҳий ҳолати ва шахсий таркиб учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бунда, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат ўташи, тартиб-қоида ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинишини кўздан кечириб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Вазир ўринбосари ҳар иккала жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатларни масъулларга тушунтирди. Ушбу жараёнда шахсий таркиб қонунчилик, хизмат интизомига риоя этиши, маҳкумлар билан хушмуомалада бўлиш, бурчига садоқат шиори асосида хизмат қилиш лозимлигини борасида масъулларга алоҳида йўриқнома берди.

Ҳар иккала жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбатлашиб, уларга жиноятининг моҳияти ва ҳуқуқий оқибатларини тушунтирди. Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, туркум ётоқхоналаридаги санитария ҳолати ҳамда бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг ҳолати кўздан кечирилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Вазир ўринбосарининг Қашқадарё вилояти бўйлаб  ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech