15 Феврал 2024 йил 426

Вазир ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Транспортда ХТБда бўлди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Қашқадарё вилояти Транспортда жамоат тартибини сақлаш бошқармасида бўлиб,шахсий таркиб билан саф кўриги ўтказди. Тизим ходимлари фаолияти, жанговар-руҳий ҳолатини ўрганиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар борасида йўриқнома ўтди.

Сўнгра, шахсий таркиб учун яратилган шароитлар, бинода санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши кўздан кечирилиб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Худди шунингдек, Қарши марказий шоҳбекатида бўлиб, йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиш жараёнлари, уларга хизмат кўрсатиш борасида яратилган қулайликларни кўздан кечирди.

Вазир ўринбосарининг ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech