28 Январ 2025 йил 527

Вазир ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Қашқадарё вилоятида ўрганишларни бошлади

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бўлиб,шахсий таркиб билан саф кўриги ўтказди. Тизим ходимлари фаолияти, жанговар-руҳий ҳолатини ўрганиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар борасида йўриқнома ўтди.
Сўнгра, шахсий таркиб учун яратилган шароитлар, бошқарма навбатчилик қисмида бўлиб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
Худди шунингдек, Қарши марказий шоҳбекатида бўлиб, йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиш жараёнлари, уларга хизмат кўрсатиш борасида ишчи-хизматчиларга кўрсатмалар берди.
Шоҳбекатда йўловчилар ва поездларнинг хафсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида масъулларга тегишли кўрсатма ва йўриқномалар берди.
Вазир ўринбосарининг ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech