13 Феврал 2024 йил 450

Вазир ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов ИИВга қарашли ҳарбий қисмда бўлди

Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлган Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов бугун вазирлик Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда бўлди.

Дастлаб кечки хизматга отланган ҳарбийларга хизмат олди йўриқнома берди. Сўнгра, ҳарбий қисмда хизматчиларнинг фаолияти, жанговар-руҳий ҳолатини ўрганиб, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар борасида теишли тавсиялар берди.

Сўнгра, шахсий таркиб учун яратилган шароитлар, бинода санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида кўрсатмалар берилди.

Қашқадарё вилоятида Вазир ўринбосарининг ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech