ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ, ГEНEРАЛ-МАЙОР БEКМУРОД АБДУЛЛАЕВ ҚАШҚАДАРЁДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ
Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида Қашқадарё вилоятида криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ўрганди.
Қарши давлат университети талабалар маниторинг марказида бўлган Вазир ўринбосари олийгоҳ ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, қонунбузарликларни олдини олиш учун амалга оширилган ишлар, ўрнатилган кузатув камералари иш жараёни билан танишди. Университет мутасаддиларига осойишталикни таъминлашда рақамли технологиялар имкониятларидан янада самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар берди.
Вилоят ИИБ Тезкор бошқарув марказида бўлган Вазир ўринбосарига шаҳарда ўрнатилган кузатув камераларининг қоидабузарлик ва жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш борасидаги имкониятлари бўйича ахборот берилди. Жараёнда марказга интеграция қилинган камералар орқали аниқланаётган қонунбузарлик ҳолатлари таҳлил этилди. Тақдимотда “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида ақлли светафор ва пиёдалар йўлакчаси яшил йўлак ўрнатиш бўйича тақдимот намойиш этилди.
Амалга оширилган ишлар билан танишган Вазир ўринбосари ички ишлар органлари раҳбарлари ва соҳавий хизматлар бошлиқларига келгусида амалга ошириш лозим бўлган тадбирлар бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берди.
Ўрганишлар давомида Қамаши тумани ва Шаҳрисабз шаҳар криминоген вазият ва ички ишлар бўлимида вақтинча сақлаш хибсхоналари билан танишган Вазир ўринбосари раҳбарларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган йўналишлар бўйича йўриқнома ва тавсиялар берди.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Қамаши туман ИИБ ҳовлисига кўчат экди.