28 Феврал 2023 йил 205

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган вазирлик тасарруфидаги органлар, ҳарбий қисм ва муассасалар фаолиятини яқиндан ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли 7533-сонли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар-руҳий ҳолати ва шахсий таркиб учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бунда, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташи ҳамда дам олиши учун яратилган шароитлар, ҳарбий қисм ётоқхонаси ва ошхонасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши кўздан кечирилиб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Вазир ўринбосари ўтган йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлили билан танишиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка амал қилиш юзасидан алоҳида йўриқнома ўтказди.

Шу куни Республика идоралараро ишчи гуруҳи таркибидаги масъуллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд, минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги 2-3-сонли жазони ижро этиш колонияларида ҳам бўлиб, бунда муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга яратилган шароитлар. Колония ишлаб чиқариш корхонасига кириб тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ўрганилди.

Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, туркум ётоқхоналари, озиқ-овқатларни сақлаш омборхонаси ҳамда бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг ҳолати кўздан кечирилди.

Ташриф давомида колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Text to speech