25 Январ 2023 йил 205

Вазир ўринбосари Қамаши туманидаги  таълим муассасалари иситиш тизимини ўрганди

Бугун Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов Қамаши туманидаги  “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 3- ва 47 сонли, “Лойқасой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 80- ва 68-сонли Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 59-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, синфхоналарининг иситилиши, мактаблардаги кўмир заҳираларини ўрганди.

Мактабларда ўқув жараёнларини ташкил этиш, куз-қиш мавсумига етарли кўмир заҳираси  мавжудлиги кўздан кечирилди.

Ўрганишда, масъулларга энерго-ресурслардан исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда, мақсадли фойдаланиш, ўқув хоналарини иссиқлик билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Марказий иситиш тизими йўқ мактабларнинг синфхоналарида бўлиб, муқобил иситиш тизимини ўрнатиш, хоналардаги ҳароратни талаб даражасида ушлаб туриш учун мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, тумандаги тезкор штаб раҳбарларига маҳалла фуқаролар йиғинларига кўмирни олиб бориб ярмарка тарзида сотишни йўлга қуйиш, ижтимоий соҳа обьектлари, кўчаларни яхмалакдан тозалаш бўйича ҳам маъсулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари  давом этмоқда.

Text to speech