16 Январ 2023 йил 276

Вазир ўринбосари Миришкор ва Касби туманларида бўлиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганди

Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов бугун Миришкор туманида бўлиб, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ишларини амалга оширди.
Вазир ўринбосари ўрганиш доирасида Миришкор тумани “Шодлик” МФЙда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори, лейтенант И.Очиловнинг хизмат уйига бориб, уйнинг истиш тизими ва яшаш шароитлари билан танишди.
Шунингдек, профилактика инспекторининг “Шодлик” МФЙда жойлашган хизмат хонасида бўлиб, маҳалла идорасининг иситиш тизими, аҳолига электр энергияси, суюлтирилган газ ва кўмир маҳсулотини етказиб бериш, озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти ва нарх-навоси, кўрсатилаётган бошқа коммунал ҳамда маиший ишлар ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди. Аҳолининг ҳар бир мурожаатини зудлик билан тегишли идораларни жалб этган ҳолда ҳал этишлик юзасидан топшириқлар берилди.
Миришкор туман “Шодлик” МФЙда яшовчи фуқаро Шохсанам Бозорованинг яшаш хонадонига бориб, ушбу оиланинг яшаш шароитлари, хонадонда иситиш тизимидаги камчиликлар ўрганилиб, бартараф этилди ҳамда туман сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаро Ш.Бозорова озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Ўрганишлар жараёнида, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Шавкат Қурбоновнинг яшаш уйига бориб яшаш шароитлари ўрганилди.
Вазир ўринбосари билан суҳбат давомида ушбу фуқаро даволанишга муҳтожлигини билдирди ва давлат томонидан даволаниш учун унга йўлланма олиб бериш учун туман ҳокимига топшириқлар берилди. Фуқаро Ш.Қурбонов туман шифохонасига даволаниш учун жойлаштирилди.
Миришкор тумани “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган ишчи гуруҳ раҳбари у ерда туман ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалла раиси билан суҳбат ўтказиб, маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни рўйхатга олиб, аҳолининг кайфиятига таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, ногирон оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
Шу куни Касби туманида бўлган Вазир ўринбосари туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бирлашмасининг Туғруқ бўлими, Кардиология ва Жонлантириш бўлимлари, бўлимларда беморлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида шифохона беморлари ётган хоналардаги иссиқлик талаб даражасида эмаслиги бўйича эътироз билдирди. Туман ҳокими ва Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига шифохонада доимий равишда иссиқликни талаб даражасида таъминланиши бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилди.
Сўнгра, Касби туман “Қоратепа” МФЙ биносига ташриф буюрилди. Маҳалла идораси хоналарида иссиқлик йўқлиги, шунингдек МФЙ раиси томонидан ноқулай об-ҳаво шароитида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни ўрганиш бўйича иш ташкил қилинмаганлигига эътироз билдирилиб, ноқулай об-ҳаво шароитида аҳолида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича маҳаллада ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Касби туман “Қоратепа” МФЙ профилактика инспектори капитан Анвар Иннатиллаевнинг хизмат хонаси ва хизмат уйига ташриф буюрилиб, хизмат хонаси ва хизмат фаолияти ўрганилди ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шу маҳаллада яшовчи яшовчи фуқаро Д.Қиличованинг яшаш хонадонида бўлган Вазир ўринбосари хонадон бекаси билан суҳбат давомида суюлтирилган газни ҳар ойда олаётгани, электр энергияси меъёрда эканлигини билдирди.
Вазир ўринбосарининг таклифи билан хонадон бекаси Д.Қиличовага кўмир маҳсулоти бир дона телевизор етказиб бериш бўйича туман ҳокимига топшириқ берилиб, ижроси таъминланди.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech