20 Январ 2023 йил 237

Вазир ўринбосари “Ипак йўли” маҳалласида бўлди

2023 йил 19 январь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр А.И.Икрамов Шаҳрисабз шаҳар, “Ипак йўли” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла раиси ва профилактика инспектори билан қиш мавсумида аҳолига яратилган шарт-шароитлар тўғрисида суҳбатлашди. Сўнгра, Вазир ўринбосари маҳалланинг Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаролар З.Файзуллаева, Ш.Мирзаев хонадонига ташриф буюрди. Бу ташрифни хонадон соҳиблари кутишмаганини билдирди.

Суҳбат давомида  Ш.Мирзаевнинг онаси Г.Мейликова бетоблиги билдирганда Вазир ўринбосари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига соғлигини ўрганиш ва амалий ёрдам беришни тавсия этди.

Шу маҳаллада яшовчи яна бир гуруҳ фуқаролар республика ва вилоят сектори ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Шундан сўнг Шаҳрисабз шаҳар, “Ипак йўли” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олди ва йўлакларига туз ва қум аралашмалари сепилиб, музламалардан тозалаш топшириғи берилди.

Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” МФЙда жойлашган “Янги кеш” деҳқон бозорига ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи бозордаги озиқ-овқат нархлари, омборга жамланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳирасини ўрганиб, доимий равишда савдо ярмаркалари ташкил этиш тўғрисида бозор маъмуриятига топшириқ ва тавсиялар берди.

Text to speech