9 Январ 2023 йил 219

Вазир ўринбосари Чироқчи  туманида бўлиб, ижтимоий соҳа ва коммунал тизим фаолиятини ўрганди

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятининг шаҳар-туманларида фуқароларнинг ижтимоий ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Жумладан, ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиш ишлари Чироқчи туманида бўлди.  Вазир ўринбосари, дастлаб, Чироқчи туман ИИБда бўлиб, ташкил этилган тезкор штаб фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар давомида тезкор штабда куну тун навбатчилик ташкил этилгани, аҳолини электр энергияси ва табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашнинг аҳволи таҳлил этилиб, фуқароларни мурожаатларини ўз вақтида бартараф этиш тўғрисида Вазир ўринбосари мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 

Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси шифохонаси ҳолати кўздан кечирилиб, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб шифохонанинг иссиқлик тизими, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, шифохонанинг электр тамъминоти, электр энергияси ишлаб чиқарувчи генераторнинг ҳолати кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Мамлакатмизга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши мутасаддилардан қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўришни тақазо этади. Шу боис ИИВ ишчи гуруҳи туман “Кўмиртаъминот” МЧЖ омборини кўздан кечирди. Ўрганишлар натижасига кўра туманда кўмир заҳирасини кўпайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир маҳсулотларини етказиб бериш, Чироқчи туман “Боғишамол” МФЙда жойлашган дехқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларини нарх-навоси, маҳсулотлар сифати ўрганилиб, бозор раҳбариятига тозалик ва санитария ҳолатларини меъёрга келтириш  бўйича топшириқлар берилди.

ИИВ Ишчи гуруҳининг вилоятдаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech