25 Апрел 2024 йил 401

Вазифа - ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш

Ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар ва уларнинг оила аъзоларини саломатлигини тиклаш борасида  ИИВ Тиббиёт бошқармаси тизимидаги даволаш профилактика ва тиббий муассасалар шифокорлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бириктирилган таркибга кўрсатилаётган тиббий хизматни янада яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, шахсий таркиб орасида ўтказилаётган профилактик тиббий кўрик самарадорлигини ошириш, касалликларни яширин даврларда эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида ИИВ Марказий госпитали, Марказий поликлиникаси ва Вазирлик “Ўзбекистон” санаторийсининг малакали мутахассис шифокорлари Қашқадарё вилоятида уч кунлик чуқурлаштирилган тиббий кўрикни бошлашди.

Кардиолог, невролог, эндокринолог, уролог, травмотолог, гастроэнторлог шифокорлари замонавий рентген, ЭКГ ва ЎЗИ диагностикаси аппаратлари ёрдамида вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлимига бириктирилган шахсий таркиби, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Аниқланган касалликлар бўйича беморларга аниқ ташҳислар қўйиб, амбулатор ва стационар даво муолажалари тавсия этилмоқда.

Text to speech