11 Август 2022 йил 302

Ватанпарварлик - шарафли ва муқаддас туйғу

     Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ва унда келтирилган бандлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматларининг  кадрлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари видеоселектор орқали қатнашди. 

     Бошқарма бошлиғи ўринбосари ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” талабларидан келиб чиқиб, эълон қилинган ойликда ички ишлар органлари ходимларини Ватанга, бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, юрт ҳимояси шарафли ва муқаддас эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданий обидаларни ўрганиш бош мақсад этиб белгилангани ва бу борада салмоқли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

      Хусусан, ҳар бир шаҳар-туман ИИБлар тарихига оид китоб-альбом яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиб, тегишли тавсия ва таклифлар берилди. 

     Вилоят Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган бир қатор маърифий ва маънавий, шу билан бирга хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишлар ҳам таҳлил этилиб, хато ва камчиликлар  муҳокама қилинди.

     Ички ишлар органлари ходимларига фаолият давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, тамагирлик, порахўрлик каби иллатларга қарши кескин курашиш, халқ хизмати олий шараф эканлигини англаган ҳолда хизмат олиб бориш лозимлигини тушунтириш вазифаси юкланди.

Text to speech