10 Август 2022 йил 205

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев Чироқчи туман ИИБ шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказди

Қашқадарё вилояти ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши доирасида бир қатор маърифий ва маънавий тадбирлар, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида турли тадбирлар уюштирилмоқда.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев Чироқчи туман ИИБ шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказди.

Кўлами кенг тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ижросини таъминлаш мақсадида эълон қилинган ойликда ички ишлар органлари ходимларини Ватанга, бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, юрт ҳимояси шарафли ва муқаддас эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданий обидаларни ўрганиш бош мақсад этиб белгилангани таъкидланди.

Ушбу жараёнда ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя этиши, фаолият давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, тамагирлик, порахўрлик каби иллатларга қарши кескин курашиш, халқ хизмати олий шараф эканлигини англаган ҳолда хизмат қилиши лозимлиги тушунтирилди. 

Кўлами кенг тадбир давом этмоқда.

Text to speech