26 Декабр 2020 йил 1832

Ватанпарварлик ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрь кунидаги ПФ-5614- сонли Фармойиши, 2020 йил 18 декабрдан 2021 йил 18 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг             29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурига мувофиқ, ИИВ Қашқадарё академик лицейида қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 23-декабрь куни ИИВ Қашқадарё академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари Қарши шаҳрида жойлашган                          521-сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий қисмида бўлиб ўтган                        "Очик эшиклар" кунига иштирок этиб, ҳарбий қисмдаги замонавий махсус техника ҳамда ҳарбий хизматчилари томонидан яратилган инновацион қурилмалар билан яқиндан  танишди. Шунингдек, жорий йилинниг 24 декабрь куни “Ватанпарвар ойлиги” доирасида Қарши шаҳрида жойлашган Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари 7256-сонли ҳарбий қисмда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирларига академик лицей 1 курс ўқувчиларидан 50  нафари  экскурсияга олиб борилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан академик лицейи томонидан бир гуруҳ ўқувчилари Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизматидаги хизмат итлари Питомнигига экскурсия ташкил этилиб, хизмат итлари питомнигидаги кинологлар ва хизмат итларининг фаолияти, у ердаги  шарт-шароитлар ҳамда хизмат итларининг хизмат ўташ тартиблари билан таништирилди.

Text to speech