24 Сентябр 2021 йил 501

“Ватанпарварлик куни” мавзусидаги маърифий тадбир

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан имзолаган қўшма меморандумга асосан ҳар ҳафтанинг жума куни “Ватанпарварлик куни” мавзусида маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилояти бўлими ва вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этган йиғилишни уюшма раҳбари атоқли шоир Ўроз Ҳайдаров очиб, барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий билимини ошириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинаётганини таъкидлади.
Натижада соҳада “Энг яхши китобхон, “Билимдонлар беллашуви” ва шу каби қатор маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик кунлари ташкил этилгани бу борадаги ишларнинг узвий амалга ошириб келинаётганидан далолатдир.
Тадбирда ички ишлар органлари ходимларига мутола қилиш учун бадиий адабиётлар тавсия этилиб, китоб мутолааси билан мунтазам шуғулланиш ҳар қандай соҳа вакилининг билими, дунёқараши ва фикрлаш қобилияти ошишида муҳим омил эканлиги таъкидланди. Учрашув якунида ходимлар Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими маънавият ва маърифат бурчагида жамланган алломаларимиз мероси, китоблар ва кўргазмали қуроллари билан яқиндан танишдилар.

Text to speech