13 Январ 2025 йил 369

“Ватаннинг ёш ҳимоячиларимиз”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллигини ҳамда 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида “Янги ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида “Ватаннинг ёш ҳимоячиларимиз” номли байрами тадбири бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирок этишди.

Тадбирда миллий армиямиз, унинг қудрати ва имкониятлари, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли ва шарафли хизматлари ҳамда ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, тарбиячилар ва болажонлар томонидан тайёрланган ҳарбий машқ ва бошқа саҳна кўринишлари, Ватан, ҳарбийлар ҳақидаги шеърлар ва қўшиқлар намойиш этилди. 

Тадбирда болажонлар айтган шеър ва қўшиқлар томошабинларда ўзгача таассурот қолдирди.

Text to speech