Ватанимиз байроғи–фахримиз, ғуруримиз !
18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29-йиллиги муносабати билан “Ватанимиз байроғи –фахримиз, ғуруримиз !” шиори ўтказилаётган тадбирлар Қашқадарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан воҳанинг Қамаши тумани марказида жойлашган 4-сонли Меҳрибонлик уйида ташкил этилди.
Давра суҳбати тарзида ташкил этилган тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларга давлатимиз рамзи - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида тушунчалар берилиб, тарбияланувчиларнинг Ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига муҳим омиллардан бири бўлди десак муболаға эмас.
Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда муассаса тарбияланувчиларига Қашқадарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан тайёрланган “Ватанимиз байроғи–фахримиз, ғуруримиз !” номли буклетлар, флагшток ҳамда меҳрибонлик уйи кутубхонаси учун 80 дона турли мазмундаги болалар ва катталар учун бадиий адабиёт ҳамда китоблар берилди.