9 Август 2022 йил 461

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!”

Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида бўлиб ўтаётган  “Ватанпарварлик ойлиги”да Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлар ўртасида турли тадбирлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда. Жумладан, навбатдаги тадбир вилоят ИИБ фахрийлари ва ёшлар иштирокида ташкил этилди.

“Уч авлод учрашуви” шиори остида  ташкил этилган тадбирда шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ходимларни Ватанга, юртга муҳаббат, касбга  садоқат руҳида тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Бу борадаги ишлар жойларда давом эттирилмоқда.

Text to speech