7 Январ 2023 йил 250

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч!”

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБ ҳамда Транспортда ХТБ шахсий таркиби билан “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч!” шиори бошқарма фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда ҳар бир ходимда Ватанга, юртга муҳаббат, касбга  садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни шу руҳда тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши хусусида ҳам таклиф ва тавсиялар  берилди.

Бу борадаги ишлар жойларда давом эттирилмоқда.

Text to speech