Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч!
Қашқадарё вилояти ИИБда соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишида бошқарма
бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов сўз олиб, жорий
йилнинг ўтган даврида вилоятда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши
курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош
этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари
томонидан амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этилди.
Ҳуқуқбузарликлар,
жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш,
қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда
вилоят ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг масъулиятини ошириш,
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” ғояси асосида
фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди.
Ички ишлар органлари
ходимларининг фаолият давомида инсон қадри учун шиори остида бошқа ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиши лозимлиги таъкидланди.
Кўлами кенг йиғилишда келгусида ички ишлар органлари
ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан соҳавий
хизматлар раҳбарларига тегишли йўриқномалар берилди.