ИИВ Қашқадарё академик лицейи оталиғига олинган Қарши туман 6-мактаб ўқувчиларида Ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, соҳага бўлган қизиқишини ошириш мақсадида доимий равишда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштириб келинмоқда. Жумладан, яқинда мактабнинг 11-синф ва лицей ўқувчилари ўртасида спортнинг валейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз мусобақаларда
лицейнинг “Бургут” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, лицей директорининг
ташаккурномаси ва кубоги билан тақдирланди.
Ўзаро ўртоқлик руҳида ўтган
мусобақа ўқувчиларнинг жисмоний чиниқишини оширишга хизмат қилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: