29 Июл 2021 йил 481

ВАКЦИНАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖ БОСҚИЧДА

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кескин чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари кечаю кундуз постларда хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини асраш йўлида бир қатор тадбирларни амалга ошириб келаётир. Жумладан, бошқарма Тиббиёт бўлимига бириктирилган ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ИИВга қарашли ҳарбий хизматчилар ZF-UZ-VAK вакцинаси билан эмлаш ишлари аллақачон бошланганди. Айни кезларда биринчи босқич якунланиб, вакцинация ишларининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда. Шу пайтга қадар бошқарма ППХ ва ЖТСБ ва унинг соҳавий хизматлари ходимларининг етмиш фоизга яқини иккинчи вакцина билан эмланди.
Ушбу жараёнда коронавирус инфекциясига чалинган ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш, тиклаш, тиббий маслаҳат бериш ва даво муолажалари ўтказиш мақсадида бошқарма Тиббиёт бўлими ҳузурида кеча-ю кундуз Коронавирус штаби фаолият кўрсатмоқда. Унда бўлим шифокорлари ва тор мутахассислар беморларга тегишли даво муолажалари ва тавсияларини бериб келмоқда.

Text to speech