14 Феврал 2025 йил 815

Ғузорда "Саломатлик учун 5000 қадам" оммавий юриш марафони ўтказилди

Республикаси Президентининг тегишли Фармони ижроси юзасидан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш оммавий спортга жалб этиш мақсадида Ғузор туманида "Саломатлик учун 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги масʼуллари, кекса нуронийлар, ўқувчи ёшлар, ҳамда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фаол аҳоли иштирок этди. Мазкур марафон бадантарбия машғулотлари билан бошланиб, иштирокчилар марказий “Мустақиллик” кўчаси бўйлаб 5000 қадамни босиб ўтишди. Маʼлумот учун, мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради. Шундай экан ҳурматли фуқаролар, соғлигингизга вақтида эʼтибор қаратинг маʼлум бир вақтни пиёда юриш билан ўтказинг!

Text to speech