Ғузорда оммавий сайёр қабул ўтказилди
Халқ қалбига қулоқ солиш, одамларнинг дарду
ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш бугунги ислоҳотларнинг туб моҳиятини
ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Жумаев, туман ҳокими Б.Суюнов, ИИБ
бошлиғи С.Қаландаров, туман пркурори Р.Сайфиев, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот
раҳбарлари ва маҳалла раислари иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган
қабулда 121 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, шундан 82 нафари ижтимоий
ҳимоя, бандлик, уй-жойини таъмирлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш
масалаларида билдирилган мурожаатларга ижобий ечим изланди.
Мурожаатларнинг 33 таси жойида ижобий ҳал
этилди, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 42 та мурожаатлар ўрганиб
чиқиш учун масъулларга топшириқлар берилиб, назоратга олинди.
Шунингдек, 11 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож
фуқароларга реабилитация воситалари берилди.