Ғузор туманида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник З.Хўжанов, туман ҳокими Б.Суюнов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник С.Қаландаров ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан туманда тунги вақтларда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ИИБ соҳавий хизматлари ва Миллий гвардия ходимларига “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири олдидан йўриқнома ўтказди.
Унда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, айниқса оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилиш сабаб ва омилларини аниқлаб, бартараф қилишда маҳалланинг тутган ўрни жуда муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Йўриқномада ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда хизмат олиб боришларини таъкидланиб, фуқароларнинг тинчлиги, осойишталиги, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ топшириқлар берилди.